Валюта курслари 06/11/2025
$1 – 11970.67
UZS – 0.17%
€1 – 13748.31
UZS – 0.03%
₽1 – 147.59
UZS – -0.07%
Қидириш
Ўзбекистон фуқаролари Новосибирск шаҳридан Ватанга қайтарилди

Ўзбекистон фуқаролари Новосибирск шаҳридан Ватанга қайтарилди

Ўзбекистон фуқаролари Новосибирск шаҳридан Ватанга қайтарилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхона ҳамда Миграция агентлиги ваколатхонаси томонидан ҳамюртимиз ва унинг икки фарзанди Ватанга қайтарилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Новосибирск шаҳрида оғир моддий аҳволга тушиб қолган ушбу оилага консуллик ҳужжатлари расмийлаштирилиб, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилди.

Бош консулхона томонидан уларнинг Ўзбекистонга қайтиши учун тегишли сертификатлар берилиб, Миграция агентлиги ваколатхонаси томонидан авиачипталар сотиб олинган.

Ушбу чора-тадбирлар Янги Ўзбекистон ташқи сиёсатида фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилиш устувор аҳамиятга эга эканининг яна бир бор тасдиғидир.

Юртимизнинг ҳеч бир фуқароси эътиборан четда қолмайди ва Ватанига етиб олиши учун барча тегишли чоралар кўрилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг