Валюта курслари 10/02/2026
$1 – 12320.34
UZS – 0.14%
€1 – 14614.39
UZS – 0.73%
₽1 – 159.36
UZS – -0.25%
Қидириш
Ўзбекистон фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги Хитой компанияси BeOne Medicines билан ҳамкорликни муҳокама қилди

Ўзбекистон фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги Хитой компанияси BeOne Medicines билан ҳамкорликни муҳокама қилди

Ўзбекистон фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги Хитой компанияси BeOne Medicines билан ҳамкорликни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 9 февраль куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Хитой Халқ Республикасининг "BeOne Medicines" компанияси делегацияси билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида “Tashkent Pharma Park” фармацевтика кластери доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар, шунингдек кластерни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида атрофлича маълумот тақдим этилди.

Шу билан бирга, инвесторлар ва ҳамкорлар учун белгиланган ҳуқуқий, институционал ҳамда молиявий преференциялар, инфратузилмавий қўллаб-қувватлаш чоралари, давлат харидларида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга берилаётган имтиёзлар ҳамда экспортга чиқиш жараёнларини рағбатлантириш мақсадида рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ механизмлар муҳокама қилинди.

Музокаралар якунида томонлар ҳамкорликни амалий босқичга ўтказиш йўналишларини белгилаш ва келгусидаги мулоқотлар давомида техник-таҳлилий масалаларни батафсил муҳокама қилишга келишиб олдилар.

Шунингдек, делегация “Grand Pharm Logistics” корхонаси фаолияти билан танишиб, компаниянинг логистика тизими, маҳсулотларнинг сақлаш ва тарқатиш жараёнлари ҳамда маҳаллий ва халқаро бозорларга хизмат кўрсатиш салоҳиятини кўздан кечирдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР