Валюта курслари 20/02/2026
$1 – 12169.41
UZS – 0.3%
€1 – 14359.90
UZS – -0.0%
₽1 – 158.95
UZS – -0.09%
Қидириш
Ўзбекистон Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги Украинага тегишли Sona Pharmexim компанияси билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги Украинага тегишли Sona Pharmexim компанияси билан ҳамкорлик масалалар

Ўзбекистон Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги Украинага тегишли Sona Pharmexim компанияси билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ва Украинанинг “Sona Pharmexim” компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда компаниянинг Эстония, Қозоғистон ва Украинадаги филиаллари раҳбарлари иштирок этди.

Музокаралар давомида фармацевтика соҳасида ҳамкорлик истиқболлари, Европа компанияларининг Ўзбекистон бозорига кириши, лицензиялаш ва контракт асосида ишлаб чиқариш масалалари муҳокама қилинди.

Компания вакиллари мамлакатимизда соҳани ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва яратилган замонавий инфратузилмани юқори баҳоладилар.

Шунингдек, онкологик дори воситалари, офтальмология маҳсулотлари дистрибуцияси, тиббий косметика ишлаб чиқариш йўналишларида ҳамкорлик имкониятлари кўриб чиқилди.

Томонлар логистика ва сақлаш инфратузилмаси масалалари юзасидан фикр алмашиб, келгусидаги ҳамкорлик йўналишларини белгилаб олдилар.

Учрашув якунида ўзаро манфаатли ва узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлик билдирилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг