Ўзбекистон Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги тиббий техника соҳасида A Group Electronics компанияси билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги тиббий техника соҳасида A Group Electronics компанияси билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов “A Group Electronics” компанияси вакиллари билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида томонлар “Tashkent Pharma Park” фармацевтика кластери ҳудудида амалга оширилаётган лойиҳалар, инвестиция имкониятлари ҳамда тиббий техника ишлаб чиқариш истиқболлари ҳақида атрофлича фикр алмашдилар.
Компания томонидан тиббий ускуналар ишлаб чиқариш соҳасидаги тажриба ва салоҳият, шунингдек, Ўзбекистон бозорида фаолият юритиш бўйича режалар тақдим этилди.
Ўз навбатида, Агентлик томонидан кластерда яратилган шароитлар, инфратузилма ва давлат қўллаб-қувватлаш чоралари ҳақида маълумот берилди.
Учрашув якунида томонлар ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва тиббий техника соҳасида узоқ муддатли шерикликни йўлга қўйишга тайёр эканликларини билдирдилар.