Валюта курслари 18/09/2025
$1 – 12254.27
UZS – -0.25%
€1 – 14516.41
UZS – 0.01%
₽1 – 147.89
UZS – -0.49%
Қидириш
Ўзбекистон Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги Medtronic компанияси билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори А. Азизов дунёнинг йирик тиббий технологиялар ишлаб чиқарувчиси — Medtronic компаниясининг вице-президенти Тревор Ганн билан учрашув ўтказди.

Medtronic компанияси АҚШда жойлашган бўлиб, 150 дан ортиқ мамлакатларда фаолият юритади ва йиллик даромади 30 миллиард АҚШ долларидан ортиқни ташкил этади. Компания кардиология, диабет, хирургия ва бошқа кўплаб соҳа учун тиббий ускуналар ишлаб чиқаришда глобал етакчи ҳисобланади.

Суҳбат давомида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва соҳадаги ютуқлар муҳокама қилинди. Medtronic компанияси Агентликнинг фармацевтика ва тиббий саноатни ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.

Томонлар кадрлар тайёрлаш ва илмий-тадқиқот йўналишларида ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг