Валюта курслари 17/03/2026
$1 – 12091.22
UZS – 0.08%
€1 – 13844.45
UZS – 0.05%
₽1 – 149.16
UZS – -0.85%
Қидириш
Ўзбекистон Эрон халқига гуманитар ёрдам юборди

Ўзбекистон Эрон халқига гуманитар ёрдам юборди

Ўзбекистон Эрон халқига гуманитар ёрдам юборди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ҳукумати Эрон халқига гуманитар ёрдам юборди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Гуманитар юк таркибига озиқ-овқат маҳсулотлари — ун, гуруч, шакар, макарон маҳсулотлари, кунгабоқар ёғи, консервалар, шунингдек дори воситалари ва тиббий анжомлар киритилган. Барча материаллар Эрон ҳудудига етказиб берилди ва тегишли идораларга топширилди.

Инсонпарварлик юкларини қабул қилиб олишда Эроннинг Дарегаз шаҳри ҳокими Мужтабо Базмара, Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг Хуросон Разавий вилоятидаги идораси раҳбари, вазир маслаҳатчиси Али Масумифар ҳамда Эроннинг Туркманистондаги элчиси Али Мужтаба Рузбехани иштирок этди.

Расмийлар кўрсатилган ёрдам учун Ўзбекистон Республикаси Президентига самимий миннатдорлик билдириб, ушбу ташабб Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги кўп йиллик дўстлик, ўзаро ёрдам ва ҳамкорлик анъаналарини акс эттиришини таъкидладилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг