Ўзбекистон Ericsson билан телекоммуникация инфратузилмаси ва IoTни ривожлантиришни муҳокама қилди
Ўзбекистон Ericsson билан телекоммуникация инфратузилмаси ва IoTни ривожлантиришни муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Вашингтон шаҳрида Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов дунёнинг етакчи технологик компаниялари, жумладан, Ericsson компаниясининг Ҳукумат билан алоқалар ва сиёсатни илгари суриш бўйича вице-президенти Жеффрей Марк Ҳоок билан учрашди.
Мулоқот давомида Ўзбекистонда телекоммуникация соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, кенг полосали интернет қамровининг кенгайтирилиши, янги авлод технологияларини жорий этиш ҳамда тармоқларни модернизация қилиш борасидаги ютуқлар алоҳида таъкидланди.
Томонлар, шунингдек, “ақлли шаҳарлар”ни ривожлантириш, IoT экотизимлари ҳамда сунъий интеллект асосидаги тармоқ бошқаруви каби глобал тенденциялар юзасидан фикр алмашиб, бу йўналишлар Ўзбекистоннинг рақамли ва инновацион келажак сари интилишлари билан уйғун эканини қайд этдилар.