Валюта курслари 20/06/2025
$1 – 12559.26
UZS – -0.47%
€1 – 14413.01
UZS – -0.71%
₽1 – 160.17
UZS – -0.41%
Қидириш
Иқтисод 20/06/2025 Ўзбекистон Эфиопияда қишлоқ хўжалигини суғурталаш ва қишлоқ хўжалигини молиялаштириш бўйича амалий ҳамжамиятнинг биринчи йиғилишида иштирок этди

Ўзбекистон Эфиопияда қишлоқ хўжалигини суғурталаш ва қишлоқ хўжалигини молиялаштириш бўйича амалий ҳамжамиятнинг биринчи йиғилишида иштирок этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Эфиопияда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг тараққиёт дастури (БМТТД) кўмагида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ Хўжалиги Вазирлиги билан ҳамкорликда қишлоқ хўжалигини суғурталаш ва қишлоқ хўжалигини молиялаштириш соҳасидаги амалиётчилар ҳамжамиятининг биринчи йиғилишида иштирок етди.

Амалиётчилар ҳамжамияти - бу қишлоқ хўжалигининг молиявий барқарорлиги ташаббуси доирасидаги ўзаро таълим платформаси бўлиб, у БМТТД томонидан рискларни суғурталаш ва молиялаштириш механизмини амалга ошириш бўйича ишлар доирасида олиб борилади. Платформа суғурта бозорларини узоқ муддатли ўзгартиришга сармоя киритишда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари ва жамоаларга қаратилган инновацион суғурта маҳсулотлари ва хизматларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлайди.

Амалиётчилар ҳамжамияти йиғилишида ва қишлоқ хўжалигини суғурталаш ва қишлоқ хўжалигини молиялаштириш бўйича халқаро конференцияда иштирок этишдан асосий мақсад иштирокчи мамлакатлар ўртасида тажриба алмашиш, шунингдек, қишлоқ хўжалигини суғурталаш бозорини барқарор ривожлантириш бўйича халқаро илғор тажрибаларни ўрганиш имкониятидир.

Учрашув 2025 йилнинг 11-13 июнь кунлари Эфиопияда Ҳиндистон, Хитой, Эфиопия, Эквадор, Иордания, Ветнам, Сенегал, Танзания, Кения, Буркина-Фасо каби турли мамлакатлар ҳукуматлари ва қишлоқ хўжалиги суғурта бозори регуляторлари вакиллари иштирокида бўлиб ўтди.

Шуни қўшимча қилиш керакки, халқаро конференция доирасида БМТТД Ўзбекистон ва қишлоқ хўжалиги вазирлиги БМТТДнинг "Қишлоқ хўжалигининг молиявий барқарорлиги" дастур фаолиятини ўрганиб чиқди ва Ўзбекистоннинг ушбу дастурга БМТТД “Рискларни суғурталаш ва молиялаштириш механизмини жорий этиш" лойиҳасининг глобал вакиллари билан қўшилиш имкониятларини муҳокама қилди, шунингдек, қишлоқ хўжалигини суғурталашни бошлаш бўйича Ўзбекистоннинг сўнгги тажрибаси билан ўртоқлашди.

Шунингдек, ташриф давомида БМТТД ва қишлоқ хўжалиги вазирлиги вакиллари Хитой, Ҳиндистон, Эфиопия ва бошқа мамлакатларнинг юқори мартабали расмийлари билан юзма-юз учрашувлар ўтказиб, қишлоқ хўжалигини саноатни ривожлантиришда суғурталашни ривожлантириш бўйича турли тажрибаларни ўрганишди ва ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилишди.

Учрашувда амалиётчилар ҳамжамиятининг иштироки Ўзбекистон ва иштирокчи мамлакатлар ўртасида қишлоқ хўжалиги суғуртаси бозорини янада барқарор ривожлантиришда самарали мулоқот, тажриба алмашиш ва ўзаро қўллаб-қувватлашнинг бошланиши бўлди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР