Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистон дзюдо бўйича “Катта шлем” турнирида бешта медални қўлга киритди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Душанбе шаҳрида дзюдо бўйича “Катта шлем” турнирлари серияси якунланди.
Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, мусобақанинг сўнги куни +100 кг вазн тоифасида Уткирбек Турабоев бронза медалига сазовор бўлди.
Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси мусобақани битта кумуш ва тўртта бронза медали билан якунлади.
Аёллар ўртасида 52 кг вазн тоифасида Мухайё Ахматова кумуш медалга эга чиқди. Эркаклар ўртасида 66 кг, 73 кг, 81 кг ва +100 кг вазн тоифаларида Артём Штурбабин, Хўжиаъбар Тошев, Муроджон Йўлдошев ва Уткирбек Турабоев бронза медалларини қўлга киритди.