Ўзбекистон Доҳадаги турар-жой ҳудудига қилинган Исроил зарбаларини қоралади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Доҳадаги турар-жой ҳудудига Исроил томонидан қилинган зарбалар муносабати билан баёнот билан чиқди.
ТИВда таъкидланишича, Исроилнинг ҳаракатлари суверенитетни бузиш, давлат чегараларининг дахлсизлиги ва Қатар Давлатининг хавфсизлигига таҳдид сифатида баҳоланади. Бундай зарбалар мутлақо қабул қилинмаслиги айтилди ва БМТ Низоми ҳамда халқаро ҳуқуқнинг асосий меъёр ва тамойилларига жиддий беписандлик сифатида кўрилди.
Ўзбекистон халқаро муносабатларда куч ишлатишнинг ҳар қандай кўринишига ва Яқин Шарқдаги аллақачон мураккаб вазиятни янада кескинлаштирадиган ҳаракатларга қатъий қарши эканини алоҳида таъкидлади.