Валюта курслари 14/10/2025
$1 – 12149.55
UZS – 0.07%
€1 – 14087.40
UZS – 0.24%
₽1 – 150.44
UZS – 0.69%
Қидириш
Ўзбекистон дипломларининг Германияда тан олиниши истиқболлари муҳокама қилинди

Ўзбекистон дипломларининг Германияда тан олиниши истиқболлари муҳокама қилинди

Ўзбекистон дипломларининг Германияда тан олиниши истиқболлари муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йилнинг 1 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Шоҳрух Гуламов Германиянинг таълим ва миграция соҳаси мутахассисларидан иборат делегация билан учрашди.

Делегация таркибига Германия ҳудудий савдо-саноат палаталарининг директорлари, шунингдек, GP Günter Papenburg AG таъсисчи компанияси томонидан ташкил этилган инвестиция компаниялари раҳбарлари кирди.

Учрашувда бир қатор истиқболли йўналишлар бўйича ҳамкорлик масалалари, шу жумладан:

Ўзбекистон ёшларини илғор технологияларга ўргатиш ва кейинчалик уларни Германия корхоналарига ишга жойлаштиришни назарда тутувчи қўшма лойиҳаларни амалга ошириш;

Германиялик мутахассисларга Ўзбекистонда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун имтиёзлар бериш;

Ўзбекистон дипломларининг Германияда тан олиниши ва Ўзбекистон олий ўқув юртлари ва касб-ҳунар коллежларининг Германия таълим вазирлигининг «ANABIN”» ахборот базасига киритилиши муҳокама қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг