Валюта курслари 26/08/2025
$1 – 12305.80
UZS – -0.42%
€1 – 14389.17
UZS – 0.41%
₽1 – 152.56
UZS – -0.61%
Қидириш
Ўзбекистон 26/08/2025 Ўзбекистон делегациясининг Беларусь Республикасига ташрифи доирасидаги тадбирларга тайёргарлик кўриш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди

Ўзбекистон делегациясининг Беларусь Республикасига ташрифи доирасидаги тадбирларга тайёргарлик кўриш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 25 август куни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева бошчилигида Ўзбекистон делегациясининг шу йил сентябрь ойида Беларусь Республикасига амалга оширадиган ташрифи доирасида ўтказилиши режалаштирилган қатор тадбирларга тайёргарлик кўриш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда сенаторлар, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳамда мутасаддилар иштирок этди.

Йиғилишда бўлажак ташриф доирасидаги асосий тадбирларни юқори даражада ташкил этиш, устувор мавзулар ва ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинди. Жумладан, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги, енгил саноат, тиббиёт, таълим ва туризм соҳаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Хусусан, Ўзбекистон-Беларус тадбиркор аёлларининг учинчи бизнес-форумида 7 та мавзу билан боғлиқ секциялар ўтказилади. Улар доирасида тегишли соҳалар бўйича тажриба алмашиш, ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Шунингдек, ташриф доирасида Витебск шаҳрида “Made in Uzbekistan” миллий кўргазмасини ўтказиш ҳам назарда тутилган. Унда мамлакатимизнинг озиқ-овқат, фармацевтика, енгил саноат, туризм, ҳунармандчилик ва электроника соҳаларида фаолият юритаётган 50 дан ортиқ тадбиркор аёлларнинг маҳсулотлари намойиш этилади.

Йиғилиш якунида бизнес-форумни юқори савияда ўтказиш бўйича вазирлик ва идоралар масъулларига аниқ топшириқлар берилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг