Валюта курслари 05/03/2026
$1 – 12179.81
UZS – -0.25%
€1 – 14139.54
UZS – -0.22%
₽1 – 156.73
UZS – -0.51%
Қидириш
Ўзбекистон делегацияси Витебск вилоятидаги Беларус чорвачилик фермаларини кўздан кечирди

Ўзбекистон делегацияси Витебск вилоятидаги Беларус чорвачилик фермаларини кўздан кечирди

Ўзбекистон делегацияси Витебск вилоятидаги Беларус чорвачилик фермаларини кўздан кечирди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Беларусь Республикасига амалга оширилган ташриф доирасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов Витебск вилоятидаги бир қатор чорвачилик комплекслари фаолияти билан танишди. Жумладан, Витебск шаҳрига қарашли 3 та туманда жойлашган йирик чорвачилик хўжаликларига ташриф буюрилди.

Ташриф давомида комплексларнинг ишлаб чиқариш қуввати, замонавий технологиялар асосида ташкил этилган инфратузилмаси, озуқа базаси ҳамда чорвачиликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар атрофлича ўрганилди.

Учрашувлар чоғида умумий майдони қарийб 20 минг гектарни ташкил этувчи озуқа базаси ва 4 мингга яқин чорвачилик комплекслари негизида Ўзбекистон чорвачилик корхоналари билан гўшт ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.

Маълумот ўрнида, Беларусь чорвачилик соҳасида юқори кўрсаткичларга эришиб келмоқда. Жумладан, 2025 йилнинг 9 ойи давомида Беларусь универсал товар биржаси (БУТБ) орқали 42 минг тонна гўшт маҳсулотлари сотилиб, уларнинг умумий қиймати 200 миллион долларидан ортиқни ташкил этди.

Шу билан бирга, мамлакатда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ҳам юқори даражада сақланмоқда. Хусусан, 9 миллион тоннадан ортиқ сут, 1 миллион тоннадан зиёд гўшт (тирик вазнда мол ва парранда) ҳамда 2,2 миллиард донадан ортиқ тухум етиштирилган.

Томонлар мазкур имкониятлардан самарали фойдаланиш мақсадида Ўзбекистонда чорвачилик соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларини ҳам кўриб чиқдилар.

Қайд этилганидек, бу каби қўшма ташаббуслар икки давлат ўртасида агросаноат соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, замонавий технологияларни жорий этиш ҳамда юқори сифатли чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга хизмат қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг