Ўзбекистон делегацияси UNIDO саммитида янги ҳамкорлик лойиҳаларини келишиб олди
Ўзбекистон делегацияси UNIDO саммитида янги ҳамкорлик лойиҳаларини келишиб олди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 22–24 ноябрь 2025 йилларда Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Шохрух Гуламов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Саноатни ривожлантириш ташкилоти (UNIDO) Бош конференциясининг 21-сессияси – Глобал Саноат Саммитида иштирок этди.
Ташриф доирасида делегация UNIDO Бош директорининг ўринбосари iyong Zou, ACWA Power компанияси бошқарув кенгаши раиси Муҳаммад Абу Наян, Албавани компанияси раҳбарияти, Riyadh Second Health Cluster ва King Fahad Medical City тиббиёт мажмуаси вакиллари ҳамда Ламар Ҳолдинг президенти билан икки томонлама музокаралар ўтказди.
Музокараларда энергетика, инфратузилма, соғлиқни сақлаш соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек қўшма саноат корхоналарини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида биргаликдаги лойиҳаларни илгари суриш ва уларни икки давлатнинг тегишли вазирликлари ҳамда компаниялари даражасида батафсил ишлаб чиқиш бўйича келишувларга эришилди.