Ўзбекистон делегацияси Москва шаҳрида бўлиб ўтаётган нуфузли халқаро конгрессда иштирок этмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Москва вилояти Ҳукумат уйида “Педиатрия – санъат сифатида” мавзусидаги VI халқаро съезд бўлиб ўтмоқда. Ушбу тадбирда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси делегацияси ҳам иштирок этмоқда.
Ташриф давомида вилоятимиз вакиллари съезд доирасидаги илмий-амалий сессияларда фаоллик кўрсатмоқда.
Шунингдек, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Тўрақул Арзикулов ҳамда Москва вилояти соғлиқни сақлаш мулозими Максим Забелин ўртасида бир қатор ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.
Меморандум доирасида вилоят шифокорларини Москва вилоятидаги етук муассасаларда тиббий малакасини янада ошириш, ўзаро тажриба алмашиш каби муҳим масалалар муҳокама қилинди.
Бундай амалий анжуманлар Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик, хусусан, соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликни янада барқарорлаштиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.