Валюта курслари 17/10/2025
$1 – 12160.99
UZS – -0.59%
€1 – 14178.50
UZS – -0.39%
₽1 – 153.92
UZS – -0.59%
Қидириш
Ўзбекистон делегацияси FAOдаги Hand-in-Hand инвестиция форумида иштирок этди

Ўзбекистон делегацияси FAOдаги Hand-in-Hand инвестиция форумида иштирок этди

Ўзбекистон делегацияси FAOдаги Hand-in-Hand инвестиция форумида иштирок этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Рим шаҳридаги FAO штаб-квартирасида бўлиб ўтган Hand-in-Hand инвестиция форумида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги делегацияси иштирок этди.

Форум доирасида FAOнинг инвестиция соҳасидаги янги ташаббуслари ҳамда глобал қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича устувор йўналишлар муҳокама қилинди.

Жумладан, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ жойларда инвестиция муҳитини яхшилаш, инновацион ечимлар ва рақамли технологияларни жорий этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, форум иштирокчилари қатор халқаро ташкилотлар ва донор институтлар билан икки томонлама учрашувлар ўтказиб, қишлоқ хўжалиги соҳасида қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш имкониятларини муҳокама этдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг