Валюта курслари 03/10/2025
$1 – 12099.72
UZS – 0.13%
€1 – 14223.22
UZS – 0.18%
₽1 – 148.90
UZS – 1.49%
Қидириш
Ўзбекистон делегацияси Европа парламентида қатор учрашувлар ўтказди

Ўзбекистон делегацияси Европа парламентида қатор учрашувлар ўтказди

Ўзбекистон делегацияси Европа парламентида қатор учрашувлар ўтказди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурханов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Брюссель шаҳрида бўлиб турибди. 

Ўзбекистон делегацияси  ташриф доирасида Европа Иттифоқи ва Европа парламенти вакиллари билан қатор учрашувлар ўтказди. Жумладан, Европа парламентининг Ҳуқуқий масалалар бўйича қўмита раиси Илҳан Кючюк билан учрашувда икки томонлама сиёсий мулоқот ва парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Бельгия Сенати аъзоси, “Бельгия–Ўзбекистон” дўстлик лигаси раиси Стефани Д’Оз билан бўлиб ўтган суҳбат чоғида парламентлараро алоқалар ва иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Европа парламентининг депутати Томас Здеховский билан учрашувда эса парламентлараро мулоқотни кенгайтириш, минтақавий барқарорлик ва иқтисодий ҳамкорликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, парламентларнинг ихтисослашган қўмиталари ўртасида ўзаро тажриба алмашиш орқали ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг