Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Ниғматилла Йўлдошев бошчилигидаги делегация 2017 йил 5 август куни Теҳрон шаҳрида Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳонийнинг лавозимга киришиш маросимида иштирок этади. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.