Валюта курслари 15/10/2025
$1 – 12185.11
UZS – 0.29%
€1 – 14081.11
UZS – -0.04%
₽1 – 152.58
UZS – 1.42%
Қидириш
Ўзбекистон делегацияси Digital Tajikistan 2025 халқаро форумида иштирок этди

Ўзбекистон делегацияси Digital Tajikistan 2025 халқаро форумида иштирок этди

Ўзбекистон делегацияси Digital Tajikistan 2025 халқаро форумида иштирок этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган “Digital Tajikistan 2025” халқаро форумида Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов бошчилигидаги делегация иштирок этди.

Мазкур форумда дунё ва минтақавий даражадаги турли давлат идоралари, IТ-компаниялар, экспертлар ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.

Форум доирасида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, электрон ҳукумат тизимини такомиллаштириш, сунъий интеллект ва рақамли хизматларни жорий этиш соҳаларидаги илғор тажрибалар муҳокама қилинди.

Вазир Шерзод Шерматов ўз нутқида Ўзбекистонда электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт йўналишларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, шу жумладан, рақамли давлат хизматларини аҳоли ва бизнес учун янада қулай қилиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш ҳамда рақамли саводхонликни ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Шунингдек, форум иштирокчиларига икки мамлакат ўртасида рақамли соҳада йўлга қўйилган ҳамкорлик, ахборот технологиялари бўйича кадрлар тайёрлаш, стартап экотизимини ривожлантириш ва рақамли лойиҳаларни амалга оширишдаги истиқболли йўналишлар ҳақида ҳам маълумот тақдим этилди.

Ўзбекистон делегацияси ташриф доирасида Тожикистоннинг ахборот технологиялари соҳасидаги сўнгги ютуқлари, рақамли инфратузилмани янгилаш ва давлат хизматларини рақамлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг