Ўзбекистон Австрия бизнеси билан яқин ҳамкорликка тайёр
Ўзбекистон Австрия бизнеси билан яқин ҳамкорликка тайёр
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 3 декабрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Австрия Федерал иқтисодий палатаси президенти Анжелика Сери-Фрошавер билан учрашди.
Учрашув давомида томонлар иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболларини муҳокама қилишди. Вазир Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар хорижий компаниялар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш учун қулай шароитлар яратаётганини ва барча истиқболли иқтисодий соҳаларда ўзаро манфаатли шериклик тамойилларини амалга ошираётганини таъкидлади.
Бахтиёр Саидов Ўзбекистон ва Австрия ишбилармон доиралари ўртасидаги яқин шериклик алоқаларини қўллаб-қувватлашини ва уларни янада мустаҳкамлашга тайёрлиги билдирди.