Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистон ASTM билан келишув имзолади: стандартлар сони ошади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — АҚШнинг Вашингтон шаҳрида Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва ASTM International ўртасида стандартлаштириш соҳасида ҳамкорлик ҳужжати имзоланди.
Келишув халқаро стандартларни жорий этиш, маҳсулот сифати ва ишлаб чиқариш жараёнларини яхшилашга қаратилган.
Айни пайтда мамлакатимизда нефть-газ ва бошқа соҳаларда 400 га яқин ASTM стандартлари қўлланилмоқда. 2026 йилда эса саноат тармоқлари учун яна 300 та стандарт жорий этиш режалаштирилган.
Шунингдек, Тошкент шаҳрида тренинглар ва амалий семинарлар ўтказиш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳам келишувга эришилди.