Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистон Ангренда China Coal иштирокида кўмир лойиҳаларини амалга ошириш имкониятларини ўрганмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида Бош вазир ўринбосари Ж. Ходжаев раҳбарлигида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг жорий ҳолати ўрганилди.
Ташриф давомида “Нишбош кўмир” МЧЖ ХК томонидан “Нишбош” кўмир конини ўзлаштириш инвестиция лойиҳаси доирасида қурилиш ишларини олиб бориш ҳолати, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан таклифлар таҳлил қилинди.
Шунингдек, учрашувда China Coal Resources Development Group компанияси томонидан “Ўзбеккўмир” АЖ конларида кўмир қазиб олиш кўрсаткичларини ошириш ва кўмир кимё-саноати лойиҳалари бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш таклифлари муҳокама этилди.