Валюта курслари 24/06/2025
$1 – 12410.99
UZS – -0.69%
€1 – 14237.89
UZS – -1.16%
₽1 – 158.38
UZS – -0.63%
Қидириш
Иқтисод 15/05/2025 Ўзбекистон, Air Products ва Synfuels компаниялари кўмир кимёси ва синтез-газ ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳаларни муҳокама қилдилар

Ўзбекистон, Air Products ва Synfuels компаниялари кўмир кимёси ва синтез-газ ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳаларни муҳокама қилдилар
 

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Ўзбекистон нефть ва газ — OGU 2025» 27-Халқаро кўргазмаси ва Халқаро энергетика форуми доирасида «Ўзбекнефтгаз» АЖ, АҚШнинг саноат газлари соҳасидаги етакчи компанияси Air Products ва синтетик ёқилғилар ишлаб чиқариш технологиялари бўйича ихтисослашган Synfuels компанияси ўртасида уч томонлама музокаралар бўлиб ўтди.

Музокараларда асосий эътибор кўмирни газлаштириш орқали синтез-газ (Syngas) олиш технологиялари ва истиқболларига, шунингдек, ушбу газдан суюқ углеводородлар ва юқори қўшимча қийматга эга кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш имкониятларига қаратилди.

Кўмирни газлаштириш углерод сақловчи хомашёни чуқур қайта ишлашнинг истиқболли йўналишларидан бири сифатида белгиланди. Ушбу жараён энергия таъминотининг барқарорлигини таъминлаш билан бирга, углерод изи миқдорини камайтиришга ҳисса қўшади, бу эса барқарор ривожланиш нуқтаи назаридан муҳим аҳамиятга эга.

Музокаралар чоғида томонлар ҳамкорликнинг янги йўналишлари ва ҳамкорлик доирасида амалга оширилиши мумкин бўлган асосий технологик ечимларни ҳам муҳокама қилдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг