Ўзбекистон адлия вазири ўринбосари Standards & Poor’s агентлиги билан ислоҳотлар ва суверен рейтинглар бўйича йиғилиш ўтказди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 25 сентябрь санасида Адлия вазири ўринбосари Ш. Рабиев бошчилигида S&P халқаро рейтинг агентлиги вакиллари билан учрашув ташкил қилинди.
Учрашув давомида «S&P» халқаро рейтинг агентлиги томонидан тузилувчи халқаро суверен кредит рейтинги ҳисоботларида акс эттириш мақсадида Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ, инсон ҳуқуқлари, коррупцияга қарши кураш ва давлат бошқаруви соҳаларида амалга оширилган ислоҳотлар юзасидан батафсил маълумот берилди.
Тадбирда Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Олий суднинг халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш соҳасига масъул ходимлари иштирок этди.