Валюта курслари 17/06/2025
$1 – 12715.13
UZS – -0.35%
€1 – 14730.48
UZS – 0.17%
₽1 – 161.75
UZS – 1.04%
Қидириш
Ўзбекистон 28/05/2025 Ўзбекистон адлия вазири ўринбосари ОЭСД вакили билан ҳуқуқий соҳадаги инновацияларни муҳокама қилиш учун учрашди

Ўзбекистон адлия вазири ўринбосари ОЭСД вакили билан ҳуқуқий соҳадаги инновацияларни муҳокама қилиш учун учрашди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 27 май куни Адлия вазири ўринбосари Алишер Каримов ОЭСД Давлат бошқаруви дирекцияси бўлим бошлиғи ва катта маслаҳатчиси Татяна Тепловани қабул қилди.

Учрашувда адлия ва ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, “ақлли тартибга солиш” (ТСТБ) тизими, рақамли адлия, сунъий интеллект асосидаги «LexAI» чатбот, бепул юридик ёрдам ва нотариал ҳаракатларни масофадан амалга ошириш каби инновацион ёндашувлар муҳокама қилинди.

Т. Теплова қонунчиликни баҳолаш институти ташкил этилганини юқори баҳолаб, “инсон манфаатларига йўналтирилган адлия” тамойиллари муҳимлигини таъкидлади ва ОЭСД билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича таклифлар берди.

Шунингдек, Ўзбекистон вакилларини Испанияда ўтадиган халқаро форумга таклиф қилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг