Валюта курслари 30/12/2025
$1 – 12025.33
UZS – -0.27%
€1 – 14162.23
UZS – -0.21%
₽1 – 155.25
UZS – 0.06%
Қидириш
Ўзбекистон 2027 йилга қадар модулли интеллектуал ҳисоблаш марказини яратади

Ўзбекистон 2027 йилга қадар модулли интеллектуал ҳисоблаш марказини яратади

Ўзбекистон 2027 йилга қадар модулли интеллектуал ҳисоблаш марказини яратади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Сунъий интеллект технологияларини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2025 йил 22 октябрдаги ПФ–189-сон Фармонига кўра, дата марказлар фаолиятига бир қатор имтиёзлар берилган.

Фармонга мувофиқ дастлаб уч томонлама учрашув доирасида Қорақалпоғистонда Модулли Интеллектуал Ҳисоблаш Марказини қуриш бўйича ҳаракатлар режаси имзоланган эди. 

Учрашув давомида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида Модулли интеллектуал ҳисоблаш марказини ташкил этиш лойиҳасини амалга оширишнинг ҳуқуқий ва институционал жиҳатлари, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмлари, шунингдек, лойиҳани янада ривожлантириш ва кенгайтириш истиқболлари атрофлича муҳокама қилинди.

Учрашув якунларига кўра, томонлар Модулли интеллектуал ҳисоблаш марказини ривожлантириш бўйича Ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолади.

Ўзбекистон йирик кўламли сунъий интеллект ва интеллектуал ҳисоблаш соҳаларидаги инвестициялар учун очиқ бўлиб, мазкур ташаббус мамлакат рақамли трансформациясининг янги босқичини бошлаб бермоқда.

Биргаликда тасдиқланган йўл харитаси асосида Shanghai Linkwise Data Intelligence Co., Ltd. ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги ўртасида Қорақалпоғистон Республикасида Модулли интеллектуал ҳисоблаш марказини ривожлантириш бўйича стратегик ҳамкорлик йўлга қўйилди.

Shanghai Linkwise Data Intelligence Co., Ltd. компанияси асосчиси ва бошқарув раиси Хуҳуи Вангнинг таъкидлашича, мазкур марказни 2027 йилда ишга тушириш режалаштирилган бўлиб, лойиҳа тўғридан-тўғри хорижий инвестиция (FDI) шаклида амалга оширилади.

Лойиҳа доирасида замонавий ҳисоблаш инфратузилмасини шакллантириш, сунъий интеллект ечимларини жорий этиш, маҳаллий мутахассисларни тайёрлаш ҳамда илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиши кўзда тутилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР