Ўзбекистон 2025 йилнинг етти ойида 18 давлатга 10,5 миллион долларлик мебель экспорт қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон 18 та хорижий давлатларга қиймати 10,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган мебель ва мебель маҳсулотларини экспорт қилган.
Мебель ва мебель маҳсулотлари экспорти қиймати ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 949 минг АҚШ долларига ошган.
Ўзбекистон мебелларининг асосий импортчилари қуйидагилар бўлди: Россия — 4,4 миллион доллар, Қозоғистон — 2,8 миллион доллар, Озарбайжон — 1,2 миллион доллар, Тожикистон — 808,2 минг доллар, Қирғизистон — 562,5 минг доллар, Арманистон — 187,6 минг доллар, Грузия — 105,4 минг доллар, Беларус — 104,2 минг доллар. 328,6 минг доллар бошқа мамлакатларга тўғри келди.