Валюта курслари 14/10/2025
$1 – 12149.55
UZS – 0.07%
€1 – 14087.40
UZS – 0.24%
₽1 – 150.44
UZS – 0.69%
Қидириш
Ўзбекистон 202 та янги YUTONG электробусларни қабул қилди

Ўзбекистон 202 та янги YUTONG электробусларни қабул қилди

Ўзбекистон 202 та янги YUTONG электробусларни қабул қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Хитойдан келтирилган 202 та янги YUTONG электробусини тантанали қабул қилиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Тошкент шаҳар ҳокими, Транспорт вазири, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Транспорт вазирлилиги ва шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши вакиллари, оммавий ахборот воситалари ва блогерлар иштирок этишди.

Маросимда сўзга чиққан транспорт вазири Илҳом Махкамов давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан мамлакатимизда жамоат транспорти тизимини ривожлантириш, аҳолига муносиб турмуш шароитларини яратиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларга алоҳида тўхталиб ўтди. Янги ҳаракат таркибларини қабул қилиб олган ҳайдовчилар ва «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ жамоасини самимий қутлади, уларнинг меҳнати аҳамиятини алоҳида эътироф этди.

Янги экологик тоза электробуслар шаҳар атроф-муҳитини янада яхшилаш ва жамоат транспорт тизимини ривожлантиришга муҳим ҳисса қўшади. Сўнгги йилларда Тошкент шаҳри жамоат транспорти ҳаракат таркибини янгилаш борасида амалга оширилган ишлар натижасида автобуслардан ҳавога чиқадиган зарарли моддалар миқдори ойига 93,3 тоннага камайишига эришилди.

2030 йилгача Тошкент шаҳрида электробусларнинг жамоат транспортидаги улушини 50 фоизгача ошириш белгиланган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг