Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбек нон жаҳондаги энг яхши 50 нон рўйхатига киритилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Машҳур CNN Travel портали жаҳондаги энг яхши 50 нон рўйхатига Ўзбекистон миллий нони — ўзбек нонини киритди.
Нашр таъкидлашича, анъанавий ўзбек нонлари нақшлар, гуллар ва махсус штамплар билан безатилади ҳамда анъанавий тандирларда пиширилади.
Шунингдек, ноннинг шакли ва таъми ҳудудларга қараб фарқ қилади — Тошкентдан то Самарқандгача ҳар бир минтақавий ноннинг ўзига хос жиҳатлари мавжуд.
CNN Travel қайд этишича, иссиқ нон тандирада пиширилгандан сўнг бозорлар ва қаҳвахоналарга махсус ташувчилар — чопарлар томонидан етказиб берилади.