Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбек дзюдочиси Замохшари Бекмуродов Прагадаги турнирда олтин медалга сазовор бўлди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Прагада старт олган Европа дзюдо турнирининг биринчи кунида 20 ёшли ўзбек спортчиси Замохшари Бекмуродов сенсация яратди ва 73 килограмм вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди.
Ушбу вазн тоифасига рекорд даражада — 56 нафар дзюдочи қатнашди ва айнан Бекмуродов иштирок этган финал кунинг энг кульминацион онларидан бирига айланди.
Ҳал қилувчи беллашувда ўзбекистонлик спортчи юқори даражадаги маҳоратни намойиш этиб, украиналик Саид-Магомед Халидовга қарши жангни илк дақиқалардаёқ қол олдирди. У рақибини маҳорат билан қўлга бажарилган «дзюдзи-гатамэ» (қўлга оғриқли усул) орқали мағлуб этди.