Валюта курслари 15/10/2025
$1 – 12185.11
UZS – 0.29%
€1 – 14081.11
UZS – -0.04%
₽1 – 152.58
UZS – 1.42%
Қидириш
Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан оилавий ажримлар 131тага ошди
O'tgan yilning shu davriga nisbatan oilaviy ajrimlar 131taga oshdi

Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан оилавий ажримлар 131тага ошди

Тошкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Тошкент шаҳар ҳокимлигида “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази ҳамда Тошкент шаҳар Хотин-қизлар қўмитасининг оилавий ажримлар, уларни келиб чиқиш сабаблари муҳокамасига бағишланган йиғилиш ташкил этилди.

Йиғилишда қайд этилишича, ўтган январь-февраль ойлари давомида шаҳримизда оилавий ажримлар сони 769 тани ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 131тага ошганлиги қайд этилди.

Бу ҳолатлар таҳлил этилганида эса, асосий сабаб оилавий келишмовчиликлар 48 %ни ташкил этмоқда. Кейинги ўринларда эр-хотиннинг узоқ вакт бир оила бўлиб яшамаслиги (16%), фарзандсизлик (9%), миграция (7%), хиёнат (6%), моддий кийинчилик (3%), ичкилик ёки гиёҳвандликка берилиш (2%) ва бошқа сабаблар ташкил этмоқда.

Йиғилишда бу муаммо ва унинг сабабларининг ечими, бартараф этиш йўллари юзасидан Хотин-қизлар қўмитаси қай тартибда, “Оила” марказлари қай тартибда ўз фаолиятини ташкиллаштириши лозим эканлиги тўғрисида келишиб олинди.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг