Урганчда қиймати 16 миллион долларлик газоблок ишлаб чиқариш заводи ишга туширилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Урганч шаҳрида “Артон Ургенч Инвест” МЧЖ томонидан автоклав усулида газоблок ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилди.
Лойиҳанинг умумий қиймати 16 млн доллар бўлиб, қуввати йилига 400 минг метр куб газоблок ишлаб чиқаришга мўлжалланган.
Технологик ускуналар Хитойдан келтирилган бўлиб, зарур хом-ашё ресурслари: кварц қум, оҳак, цемент, гисп маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан сотиб олинади.
Йилига 3 млн долларлик маҳсулотни Марказий Осиё давлатларига экспорт қилиш режалаштирилган. Лойиҳа ишга тушиши билан 200 нафар ёшлар учун янги иш ўрни очилмоқда.
Янги лойиҳанинг ишга туширилиши муносабати билан ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов, фахрийлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.