Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
OZONE FITNESS реклама қонунларини бузгани учун жаримага тортилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Рақобат қўмитаси томонидан доимий равишда реклама қонунчилига риоя қилиш юзасидан мониторинг ишлари олиб борилмоқда.
Олиб борилган мониторингларда “OZONE FITNESS” МЧЖ томонидан ижтимоий тармоқларда номақбул (нотўғри) реклама-ахборотлари жойлаштирилганлиги аниқланди.
Юқоридагиларга кўра, Қўмита Махсус комиссияси томонидан “OZONE FITNESS” МЧЖга нисбатан “Реклама тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилиши аломатлари билан иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан молиявий жарима қўллаш ҳақида қарор қабул қилинди.
Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан кўрсатма берилди.