Озиқ-овқат маҳсулотларига санитария-эпидемиологик хулоса бериш тартиби белгиланди
Озиқ-овқат маҳсулотларига санитария-эпидемиологик хулоса бериш тартиби белгиланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ҳукумат қарори (720-сон, 13.11.2025 й.) билан “Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига санитария-эпидемиологик хулоса бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш”нинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
Регламентга кўра, санитария-эпидемиологик хулоса 3 йил муддатга берилади.
Ушбу хулоса четдан олиб келинаётган маҳсулотга маҳсулотнинг яроқлилик даврига, яроқлилик муддатига эга бўлмаган маҳсулотга эса – муддати кўрсатилмасдан берилади.
Санитария-эпидемиологик хулоса қуйидаги ҳолатларда олиниши лозим:
янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилганда;
ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таркиби ўзгарганда;
маҳсулотларни ишлаб чиқариш технологик жараёнининг конструкциялари, жамланмалари ўзгарганда;
тажриба учун ишлаб чиқарилган маҳсулотларга;
республика ҳудудига олиб кириладиган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларига;
маҳсулот ишлаб чиқариш учун берилган санитария-эпидемиологик хулосанинг амал қилиш муддати тугаганда.
Ариза берувчи давлат хизматидан Давлат хизматлари марказига келиб ёки электрон тарзда ЯИДХП (my.gov.uz) орқали фойдаланиши мумкин.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси хулосани QR-код орқали тасдиқлайди ҳамда 1 иш кунида ариза берувчининг шахсий кабинетига юборади.