Валюта курслари 01/07/2025
$1 – 12694.97
UZS – 0.32%
€1 – 14878.50
UZS – 0.41%
₽1 – 161.60
UZS – 0.26%
Қидириш
Ўзбекистон 30/06/2025 Озарбайжон Республикаси парламент делегацияси Ўзбекистонга келди

Озарбайжон Республикаси парламент делегацияси Ўзбекистонга келди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бугун, 30 июнь куни, Озарбайжон Миллий Межлиси Раиси Саҳиба Гафарова бошчилигидаги парламент делегацияси Биринчи Ўзбекистон-Озарбайжон парламентлараро форумида иштирок этиш учун Хива шаҳрига келди.

Озарбайжон парламенти делегациясини Урганч халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева кутиб олди.

Мазкур форум икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни, хусусан, парламентлараро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишда муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда. Тадбирда икки мамлакат парламентлари аъзолари, аёл депутатлар ва ёшлар парламентлари вакиллари иштирок этади.

Хива шаҳрида ўтказиладиган ушбу форум Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг