Валюта курслари 05/09/2025
$1 – 12437.15
UZS – 0.51%
€1 – 14480.57
UZS – 0.39%
₽1 – 153.34
UZS – 0.14%
Қидириш
ОТБ вакиллари Ўзбекистонга ташриф буюришди
ОТБ вакиллари Ўзбекистонга ташриф буюришди

ОТБ вакиллари Ўзбекистонга ташриф буюришди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Осиё Тараққиёт Банки (ОТБ)нинг Марказий ва Ғарбий Осиё департаменти Ижтимоий сектор йўналишидаги Соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассиси Меган Каунхен хоним бошчилигидаги Осиё Тараққиёт Банки вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Мазкур учрашувда асосий эътибор соғлиқни сақлаш соҳасига оид лойиҳаларни ривожлантириш ва келгусидаги техник кўмак масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Учрашув давомида томонлар лойиҳанинг асосий мақсадлари, унинг кўлами, таъсир доираси, кутилаётган ва эришиладиган натижалар ҳамда амалга ошириш тартибини, шу билан биргаликда электрон соғлиқни сақлашни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Шунингдек, ОТБ вакиллари соғлиқни сақлаш лойиҳаларини амалга ошириш имкониятлари юзасидан тегишли вазирлик ва идоралар, лойиҳа доирасидаги бошқа манфаатдор томонлар билан ҳам консултатив учрашувларни амалга ошириш режаси мавжудлигини билдиришди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг