ОТБ ва Ўзбекистон 2025 йил учун лойиҳалар натижаларини сарҳисоб қилишди

ОТБ ва Ўзбекистон 2025 йил учун лойиҳалар натижаларини сарҳисоб қилишди

ОТБ ва Ўзбекистон 2025 йил учун лойиҳалар натижаларини сарҳисоб қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 24 март куни Ўзбекистон бўйича мамлакат амалиётини баҳолаш ва дастурлаш Миссиясининг якуний йиғилиши бўлиб ўтди.

Унга ОТБ Марказий ва Ғарбий Осиё департаменти бош директори Лия Гутиереш ва Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов ҳамраислик қилди.

Йиғилишда 20 дан ортиқ ижрочи ташкилотлардан 45 нафар юқори даражадаги вакиллар иштирок этди. Унда 2025 йил лойиҳалар портфели натижалари кўриб чиқилди, амалдаги лойиҳалар бўйича аниқ чоралар келишиб олинди ва 2026 йил учун янги лойиҳалар пакети шакллантирилди.

Учрашув якунида энг юқори натижа кўрсатган ижрочи ташкилотлар миннатдорлик сертификатлари билан тақдирланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг