Валюта курслари 27/01/2026
$1 – 12098.12
UZS – 0.11%
€1 – 14353.21
UZS – 1.2%
₽1 – 158.64
UZS – -0.42%
Қидириш
ОТБ ва Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ва иқтисодиёт соҳаларида ДХШ лойиҳаларини кенгайтиришни муҳокама қилишди

ОТБ ва Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ва иқтисодиёт соҳаларида ДХШ лойиҳаларини кенгайтиришни муҳокама қилишди

ОТБ ва Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ва иқтисодиёт соҳаларида ДХШ лойиҳаларини кенгайтиришни муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 26 январь куни Осиё тараққиёт банки (ОТБ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Канокпан Лао-Арая бошчилигидаги делегация вакиллари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда ОТБнинг давлат-хусусий шериклик бўйича бош мутахассиси Дҳавал Жамб, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров, Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосарлари Илҳомжон Умрзаков ва Отабек Фазилкаримов ҳамда бошқа масъул вакиллар иштирок этди.

Мулоқот давомида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш, қўшма лойиҳаларни самарали амалга ошириш ҳамда мамлакатимизда давлат-хусусий шериклик (ДХШ) асосида бажарилаётган лойиҳалар ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилди.

Хусусан, соғлиқни сақлаш соҳасида ДХШ механизмлари асосида янги ва замонавий лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Ҳудудларда давлат-хусусий шериклик асосида кўп тармоқли замонавий шифохоналарни ташкил этиш, илғор тиббий технологияларни жорий этиш, халқаро тажрибани кенг қўллаш ҳамда тиббиёт муассасаларини жаҳон стандартларига мослаштириш бўйича таклиф ва ташаббуслар муҳокама қилинди.

Шунингдек, томонлар амалга оширилаётган лойиҳаларнинг самарадорлигини ошириш, молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш масалалари юзасидан фикр алмашди.

Музокаралар якунида томонлар ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ҳамда юқоридаги масалалар юзасидан фикрлар алмашинуви жраёнларини кенгайтиришга келишиб олди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР