Валюта курслари 30/10/2025
$1 – 11990.53
UZS – -0.12%
€1 – 13959.38
UZS – -0.24%
₽1 – 150.71
UZS – 0.33%
Қидириш
ОТБ ва Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлиги ДХШ лойиҳалари ва инфратузилма ташаббусларини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

ОТБ ва Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлиги ДХШ лойиҳалари ва инфратузилма ташаббусларини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

ОТБ ва Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлиги ДХШ лойиҳалари ва инфратузилма ташаббусларини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 22 октябрь куни Осиё тараққиёт банки (ОТБ)нинг Бозорларни ривожлантириш ва давлат-хусусий шериклик бўйича офиси раҳбари Такео Коике бошчилигидаги делегация вакиллари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Илҳомжон Умрзаков ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда ОТБнинг Хусусий секторни ривожлантириш бўйича минтақавий департамент раҳбари Энрико Пинали, Хусусий секторни ривожлантириш бўйича катта мутахассис Дмитрий Кабрелян ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш департаменти директори Абдуқодир Ёқубов ва бошқа масъул вакиллар иштирок этди.

Мулоқот давомида томонлар ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантириш, ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар, жумладан, давлат-хусусий шериклик (ДХШ) лойиҳаларини амалга ошириш жараёнлари ҳамда истиқболдаги режалар ва ҳамкорлик йўналишларини кенгайтириш юзасидан муҳокамалар олиб борди.

Хусусан, томонлар мамлакатимизда қуйидаги йўналишларда амалга оширилаётган ДХШ лойиҳалари, уларни янда ривожлантириш, техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ҳамда молиялаштириш механизмларига алоҳида тўхталиб ўтилди.

  • Ҳудудларда замонавий ва барқарор иситиш тизимини шакллантириш;
  • Таълим: замон талабларига мос мактабгача таълим муассасалари ва мактаблар қуриш;
  • Юқори технологияли шифохоналар, хусусан, кўп тармоқли шифохоналарни ташкил этиш;
  • Аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш тизимини ривожлантириш, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, ирригация тизимини модернизация қилиш;

Музокаралар якунида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш ҳамда белгиланган мақсадларга эришишда тизимли ва самарали фаолият олиб боришга келишиб олди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг