Валюта курслари 27/06/2025
$1 – 12586.41
UZS – 0.44%
€1 – 14758.82
UZS – 1.52%
₽1 – 160.42
UZS – 0.38%
Қидириш
Иқтисод 23/04/2025 ОТБ ва Ўзбекистон CAREC 2030 транспорт стратегиясини ишлаб чиқишни муҳокама қилди

ОТБ ва Ўзбекистон CAREC 2030 транспорт стратегиясини ишлаб чиқишни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 21 апрель куни Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида ОТБ миссияси билан CAREC 2030 транспорт стратегиясини оралиқ баҳолаш бўйича маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди. Миссияга ОТБнинг Ўзбекистондаги доимий ваколатхонаси раҳбари Канокпан Лао-Арая бошчилик қилди.

ОТБ CAREC Transport стратегияси 2019 йил октябрда Дастур иштирокчи-давлатларининг Тошкент вазирлар конференциясида қабул қилинган.

Йиғилишда Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ, “Ўзбекистон аэропортлари” АЖ, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти, лойиҳани амалга ошириш бўйича гуруҳ раҳбарлари ва бошқа тегишли ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

2025-2026 йилларга мўлжалланган устувор вазифалар, жумладан, мамлакатимиз экспорт салоҳиятини юксалтириш, миллий ишлаб чиқарувчиларнинг рақобатбардошлигини ошириш, халқаро савдо ва логистика соҳасида кўрсатилаётган хизматларни рақамлаштириш, атмосферага зарарли чиқиндилар чиқарилишини камайтириш, норматив-ҳуқуқий базани уйғунлаштириш ва унификация қилиш, транспорт йўлаклари ва логистика марказларини халқаро етказиб бериш занжирига интеграция қилиш масалалари кўриб чиқилди. 

Йиғилиш якунлари бўйича савдо, транспорт ва логистика соҳаларидаги ҳамда ОТБ иштирокидаги лойиҳалар самарадорлигини янада ошириш, янги ташқи савдо йўналишларини ривожлантириш, ўрта бўғин бошқаруви кадрларини тайёрлашни ташкил этиш, юқорида қайд этилган соҳаларда илғор ва юқори технологияларни жорий этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР