ОТБ президенти шерикликни мустаҳкамлаш ва ҳамкорликнинг 30 йиллигини нишонлаш учун Ўзбекистонга ташриф буюрди
ОТБ президенти шерикликни мустаҳкамлаш ва ҳамкорликнинг 30 йиллигини нишонлаш учун Ўзбекистонга ташриф буюрди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Президенти Масато Канда бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан ОТБнинг Ўзбекистон билан ҳамкорлигининг мустаҳкамлигини яна бир бор тасдиқлаш ва ривожланиш соҳасидаги ҳамкорликнинг 30 йиллигини нишонлаш учун учрашди.
“ОТБ Ўзбекистон билан 30 йиллик ҳамкорликни нишонлашдан фахрланади”, деди жаноб Канда. “Биз одамлар ва жамоалар учун имкониятларни кенгайтирадиган, уларнинг салоҳиятига сармоя киритадиган ва бутун Ўзбекистон бўйлаб инклюзив ва барқарор ўсишни рағбатлантирадиган ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга содиқмиз.”
Жаноб Канда жаноб Мирзиёев билан “Янги Ўзбекистон 2030” мақсади ва унинг “Инсон қадри учун” тамойилига мувофиқ Ҳукуматининг ривожланиш устувор йўналишларини муҳокама қилдилар. У ОТБнинг хусусий секторни ривожлантириш, давлат корхоналарини трансформация қилиш, қайта тикланадиган энергия, молиявий инклюзивлик ва минтақавий ҳамкорлик каби асосий ислоҳот соҳаларини қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлади.
Шунингдек, жаноб Канда ва жаноб Мирзиёев томонидан 2026 йил май ойида Самарқандда бўлиб ўтадиган АБРнинг 59‑йиллик анжумани АБР ва Ўзбекистон ўртасидаги мустаҳкам ҳамкорликни ҳамда Ўзбекистоннинг ислоҳотлар соҳасидаги ютуқлари ва минтақавий етакчилигини намойиш этиш учун замин яратишига умид билдирилди.
Ташрифи давомида жаноб Канда Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари ва Ўзбекистондан ОТБ бошқарувчиси Жамшид Ходжаев, Бош вазир ўринбосари ва Иқтисодиёт ва молия вазири Джамшид Қўчқоров ва бошқа юқори лавозимли расмий шахслар билан стратегик ислоҳотларни илгари суриш, давлат-хусусий сектор ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва таълим, молия ва инфратузилма каби устувор соҳаларда ҳамкорликни чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилиш учун юқори даражадаги учрашувлар ўтказди.
У Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан иккита қарз шартномасини имзолаш маросимида иштирок этди. Биринчиси, 100 миллион долларлик "Ўрта таълимда фан, технология, муҳандислик ва математика" лойиҳаси бўлиб, унинг доирасида 200 та мактаб замонавий лабораториялар, рақамли ускуналар ва инклюзив ўқув муҳити билан жиҳозлайди. Иккинчи лойиҳа - бу Инклюзив молия секторини ривожлантириш дастури, 2-кичик дастур бўлиб, у молиявий инклюзивликни ошириш, молия секторини бошқаришни такомиллаштириш ва кам таъминланган аҳоли учун молиялаштириш имкониятларини кенгайтириш бўйича миллий ислоҳотларни кучайтиради.
Самарқандда жаноб Канда хоким Адиз Бобоев билан учрашиб, улар ОТБнинг 59-йиллик йиғилишига тайёргарликни муҳокама қилдилар ва тадбирнинг муваффақиятли ўтишига ишонч билдирдилар. Кейин жаноб Канда анжуманнинг асосий ўтказиладиган жойи бўладиган “Ипак йўли” мажмуасини зиёрат қилди. Унда ҳукуматлар, хусусий сектор, илмий доиралар, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятидан бир неча минг иштирокчи қатнашиши кутилмоқда.
Жаноб Канда жаноб Ходжаев билан биргаликда Тошкентдаги Ўзбекистондаги кенгайтирилган доимий ваколатхонасининг очилиш маросимини амалга оширди. Модернизация килинган офис ОТБнинг мамлакатдаги иштирокини кучайтириб, самаралироқ операцион фаолиятни қўллаб-қувватлайди. Кейинчалик улар 30 йиллик ҳамкорликни нишонлаш учун 100 дан ортиқ ҳукумат амалдорлари, ривожланиш бўйича ҳамкорлар ва хусусий сектор мижозлари иштирок этган зиёфатни уюштиришди.
ОТБ Осиё ва Тинч океани минтақасида инклюзив ва барқарор ўсишни қўллаб-қувватлайдиган етакчи кўп томонлама ривожланиш банкидир. ОТБ мураккаб муаммоларни биргаликда ҳал қилиш учун ўз аъзолари ва ҳамкорлари билан ишлар экан, инсонлар ҳаётини ўзгартириш, сифатли инфратузилмани барпо этиш ва сайёрамизни ҳимоя қилиш учун инновацион молиявий воситалар ва стратегик ҳамкорликлардан фойдаланади. ОТБ 1966 йилда ташкил этилган бўлиб, унга 69 мамлакат аъзо бўлган. Уларнинг 50 таси минтақада жойлашган.