Валюта курслари 20/06/2025
$1 – 12559.26
UZS – -0.47%
€1 – 14413.01
UZS – -0.71%
₽1 – 160.17
UZS – -0.41%
Қидириш
Ўзбекистон 25/10/2016 Отамуродов ўсмирларга зарарли бўлган қувват берувчи ичимликларни сотишни тақиқлашни таклиф қилди
Отамуродов ўсмирларга зарарли бўлган қувват берувчи ичимликларни сотишни тақиқлашни таклиф қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан президентликка номзод Сарвар Отамуродов ўсмирларга соғлиқ учун зарарли бўлган қувват берувчи ичимликларни сотишни тақиқлашни таклиф қилмоқда.

“Ҳаммамизга аёнки, бугун жаҳонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш долзарб аҳамият касб этмоқда. Мадомики шундай экан, аҳолининг овқатланиш хилма-хиллигини кенгайтириш, мамлакатимизда сифатли ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва бунда генларни модификация қилиш усулидан фойдаланишни чеклаш, шу билан бирга, аҳолининг овқатланиш маданиятини юксалтириш энг асосий вазифаларимиз сирасига киради”, - қайд этди у.

“Миллат генофондини асраш ва соғлом авлодни вояга етказиш мақсадида ўсмирларга соғлиқ учун зарарли бўлган қувват берувчи ичимликларни сотишни тақиқлаш ва бу борада маърифий-тушунтириш ишларини тизимли йўлга қўйиш лозим. “Халқи соғлом ва баркамол бўлган мамлакат кучлидир!” тамойилини амалда изчиллик билан ривожлантириш зарур”, - таъкидлади Отамуратов.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг