Остонада “Марказий Осиё – Хитой” форматидаги иккинчи саммит бўлиб ўтади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 17 июнь куни Остона шаҳрида “Марказий Осиё — Хитой” форматининг иккинчи саммити бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон президентлари ҳамда Хитой Халқ Республикаси Раиси иштирок этадилар. Саммитда минтақадаги мамлакатлар ва Хитой ўртасидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишлари, шунингдек, халқаро ва минтақавий масалалар муҳокама қилиниши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ушбу форматдаги илк саммит 2023 йил 18–19 май кунлари Хитойнинг Сиань шаҳрида бўлиб ўтган эди. У тарихий аҳамият касб этган — 30 йилдан ортиқ вақт ичида биринчи марта олти давлат етакчилари тўғридан-тўғри учрашув ўтказган эдилар.
Саммит якунида Сиань декларацияси имзоланган бўлиб, унда кўп қиррали шерикликни чуқурлаштириш истаги акс эттирилган.