Валюта курслари 18/08/2025
$1 – 12547.38
UZS – -0.27%
€1 – 14665.38
UZS – -0.22%
₽1 – 157.02
UZS – -0.46%
Қидириш
Ўзбекистон 18/08/2025 Остона шаҳрида Ўзбекистон ва Қозоғистон парламентлари аъзоларининг конструктив мулоқоти бўлиб ўтди

Остона шаҳрида Ўзбекистон ва Қозоғистон парламентлари аъзоларининг конструктив мулоқоти бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон парламенти делегациясининг Қозоғистон Республикасига расмий ташрифи доирасида Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева ва Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати Раиси Маулен Ашимбаев ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Парламентлараро ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга доир кенг кўламли масалалар, шунингдек, сиёсий, иқтисодий, гуманитар ва минтақавий соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.

Суҳбат чоғида икки давлат раҳбарларининг қатъий сиёсий иродаси туфайли Ўзбекистон-Қозоғистон муносабатлари ҳар томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчилик даражасига кўтарилгани таъкидланди.

Парламентлараро муносабатлар ҳам икки томонлама, ҳам кўп томонлама шаклда янги босқичга кўтарилгани таъкидланди. Марказий Осиё мамлакатларининг Иккинчи парламентлараро форуми якунлари ва Қозоғистон делегациясининг Парламентлараро иттифоқнинг 150-ассамблеясида  иштироки юқори баҳоланди.

Навбатдаги мажлиси жорий йилнинг тўртинчи чорагида Ўзбекистонда ўтказиладиган икки мамлакат Сенатлари ўртасидаги ҳамкорлик бўйича парламентлараро комиссиянинг самарали фаолияти қайд этилди.

Шунингдек, томонлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Барқарор ривожланиш соҳасидаги мақсад ва вазифалар амалга оширилишини назорат қилиш бўйича Парламент комиссияси ҳамда Қозоғистон Республикаси Парламентининг шундай комиссияси ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари ҳам муҳокама қилинди.

Учрашув якуни бўйича парламентлараро мулоқотни чуқурлаштириш ва халқаро майдонда қўшма ташаббусларни илгари суришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати ўртасида 2025-2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорликни ривожлантириш бўйича “йўл харитаси” имзоланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг