Валюта курслари 15/10/2025
$1 – 12185.11
UZS – 0.29%
€1 – 14081.11
UZS – -0.04%
₽1 – 152.58
UZS – 1.42%
Қидириш
Осиё тараққиёт банки ва Франциянинг “Groupe Huit” компанияси вакиллари билан мастер режалар бўйича учрашув бўлиб ўтди

Осиё тараққиёт банки ва Франциянинг “Groupe Huit” компанияси вакиллари билан мастер режалар бўйича учрашув бўлиб ўтди

Осиё тараққиёт банки ва Франциянинг “Groupe Huit” компанияси вакиллари билан мастер режалар бўйича учрашув бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 14 октябрь куни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ер ислоҳотлари ва ҳудудлар мастер режаларини ишлаб чиқишни мувофиқлаштириш бошқармаси вакиллари, Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ва Франциянинг “Groupe Huit” компанияси мутахассислари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда ОТБнинг шаҳарсозлик масалалари бўйича бош мутахассиси Массимо Петроне, “Groupe Huit” компаниясининг бош шаҳарсоз мутахассиси Жосс Гиём ва бошқа масъуллар иштирок этди.

ОТБнинг техник кўмагида мастер режалар юзасидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги фаолиятига кўмаклашувчи Франциянинг “Groupe Huit” компанияси жалб қилинди.

Ушбу компания томонидан ишлаб чиқилган мастер режаларни амалга ошириш, янги мастер режаларни ишлаб чиқиш ҳамда халқаро тажрибадан келиб чиқиб мастер режалар бўйича амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш ва салоҳиятни ошириш йўналишларида ишлар амалга оширилиши режалаштирилган.

Томонлар ҳудудларда мастер режаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича бир қатор масалаларни муҳокама қилди. Жумладан, Тошкент вилояти Тошкент тумани бўйича янги мастер режа ишлаб чиқиш, бунда асосий эътиборни туманни Тошкент шаҳри билан тезкор транспорт орқали боғлашга қаратиш, Жиззах вилояти Жиззах шаҳри яқинида “Water Park” ташкил қилиш масалалари бўйича фикр алмашилди

Учрашув якунида томонлар дастлабки босқичда пилот ҳудуд сифатида Тошкент вилоятининг Тошкент туманида мастер режа ишлаб чиқишни бошлаш ҳамда мастер режалар асосида ОТБ маблағлари ҳисобидан инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишга келишиб олди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг