Валюта курслари 26/01/2026
$1 – 12084.95
UZS – -0.43%
€1 – 14182.90
UZS – -0.06%
₽1 – 159.31
UZS – -0.43%
Қидириш
Осиё Олимпия Кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси Тошкентда бўлиб ўтди

Осиё Олимпия Кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси Тошкентда бўлиб ўтди

Осиё Олимпия Кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси Тошкентда бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Пойтахтимиз Тошкент шаҳрида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтди.

Нуфузли анжуманда Осиё Олимпия кенгаши ва унга аъзо Миллий Олимпия қўмиталари вакиллари, Халқаро Олимпия қўмитаси ҳамда етакчи спорт ташкилотларининг раҳбарлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти иштирок этди.

Ассамблея доирасида Осиё спортининг истиқболига оид масалалар, йирик комплекс мусобақаларга тайёргарлик жараёнлари ва Олимпия ҳаракатини ривожлантиришга қаратилган ташаббуслар муҳокама қилинди. Тадбирнинг асосий масалаларидан бири Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайлаш жараёни бўлди.

Шунингдек, 2029 йил Тошкент шаҳрида ИВ Осиё ёшлар ўйинларини ўтказиш бўйича расмий шартнома имзоланди. Ассамблея якунида Миллий Олимпия қўмиталари ассоциациясининг биринчи вице-президенти, Қатар Миллий Олимпия қўмитаси Президенти Шайх Жавъан бин Ҳамад Ол Соний Осиё Олимпия кенгаши Президенти этиб сайланди.

Ўзбекистон томони янги сайланган етакчини мазкур масъулиятли лавозим билан муборакбод этди ҳамда унга Осиё қитъасида Олимпия ҳаракатини ривожлантириш йўлидаги фаолиятида муваффақиятлар тилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР