Валюта курслари 14/11/2025
$1 – 11985.10
UZS – 0.11%
€1 – 13923.09
UZS – 0.51%
₽1 – 148.86
UZS – 0.91%
Қидириш
"Оқ кўприк" станциясида янги қурилган темир йўл фойдаланишга топширилди

"Оқ кўприк" станциясида янги қурилган темир йўл фойдаланишга топширилди

"Оқ кўприк" станциясида янги қурилган темир йўл фойдаланишга топширилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йил ноябрь ойининг биринчи ўн кунлигида “Оқ кўприк” станциясида қурилиши бошлаган 10-сонли янги темир йўл 13 ноябрь куни фойдаланишга топширилди.

Узунлиги 1 километрни ташкил қиладиган  мазкур темир йўлнинг очилиши маросимида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раиси ўринбосари A.Kamiljonov, “Қазақстан темир жўли” Миллий компанияси”нинг ишлаб чиқариш масалалари бўйича директори Бауржан Уринбасаров бошчилигидаги делегасия аъзолари, шунингдек, «Темирйўлинфратузилма» АЖ раиси S.Norqobilov, бошқармалар бошлиқлари  ҳамда “Тошкент МТУ” филиали раҳбарияти ва  станция бошлиқлари иштирок этди.

Меҳмонларга ушбу станцияда сўнгги икки йил давомида қилинган ўзгаришлар ҳақида кенг маълумотлар берилди.

Асосий воқеа янги очилган линияга Қозоғистондан биринчи юк поездининг келиши бўлиб, бу халқаро темир йўлларни ривожлантиришнинг муҳимлигини таъкидлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг