Валюта курслари 23/06/2025
$1 – 12496.94
UZS – -0.5%
€1 – 14405.22
UZS – -0.05%
₽1 – 159.38
UZS – -0.49%
Қидириш
Ўзбекистон 22/03/2025 Open Budget'нинг биринчи босқичида 2 369 та лойиҳа 3,2 трлн сўм маблағ билан молиялаштирилади

Open Budget'нинг биринчи босқичида 2 369 та лойиҳа 3,2 трлн сўм маблағ билан молиялаштирилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Open Budget порталида биринчи босқичда ғолибликка эришган лойиҳалар рўйхати эълон қилинди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.

Овоз бериш жараёнида 10,45 миллион киши қатнашди. Натижада 2 369 та ғолиб лойиҳа танлаб олинди ва уларни амалга ошириш учун 3,2 трлн сўм маблағ ажратилиши белгиланди.

Фарғона вилоятининг Қува туманида мажбурий овоз бериш ҳолатлари аниқланган.

Ҳозирда текширув ишлари олиб борилмоқда. Текширув якунига кўра, ушбу туман бўйича янгиланган ғолиблар рўйхати эълон қилинади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг