Onodera User Run Тошкентда ўзбекистонликларни иш билан таъминлаш учун кадрлар тайёрлаш марказини очади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йил 27-29 май кунлари Миграция агентлиги раҳбариятининг Японияга хизмат сафари давомида Миграция агентлиги ва Япониянинг 30 минг ишчи кучига эга "Onodera User Run" компанияси ўртасида ҳамкорлик битимини имзолашга келишилган эди.
Кунчиқар мамлакатдаги келишувга кўра, 11 июнь куни "Onodera User Run" компанияси раҳбарияти Ўзбекистонга ташриф буюрди ва Миграция агентлиги билан ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланди.
Эндиликда ушбу ҳужжат асосида минглаб ўзбек ёшлари Япония меҳнат бозорида ўз ўринларини топиш имкониятига эга бўладилар!
"Биз Ўзбекистон бозорига кириб келаётганимиздан мамнунмиз, Япония стандартларидаги дастлабки ўқув марказимизни Тошкент шаҳрида шу йил сентябрь ойида фаолиятини йўлга қўйишни режалаштираяпмиз.
Лойиҳамизга ўзбекистонлик япон тили ўқитувчиларини таклиф қиламиз, малакасини оширамиз ва улар бизнинг ходимларимиз бўлишади", - деди Onodera User Run компанияси президенти Jun Kato
Лойихада 6 ой давомида муваффақиятли иштирок этган ёшлар тўғридан-тўғри Япония давлатининг корхоналарига ишга жойлашади.