Валюта курслари 05/03/2026
$1 – 12179.81
UZS – -0.25%
€1 – 14139.54
UZS – -0.22%
₽1 – 156.73
UZS – -0.51%
Қидириш
Оловни мустақил ўчириш вақтида 4 нафар одам куйиш жароҳатини олган
Оловни мустақил ўчириш вақтида 4 нафар одам куйиш жароҳатини олган

Оловни мустақил ўчириш вақтида 4 нафар одам куйиш жароҳатини олган

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йил 22 июнь куни тахминан соат 19:51 да Тошкент шаҳар ИИББ ЁХБга Миробод тумани Алиев кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг иккита хонадонида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушди.

Ёнғин 3-қаватдаги хонадонда келиб чиққан ва дастлабки тахминга кўра, бунга газ плитасида ичида ёғ қиздиралаётган қозоннинг қаровсиз қолдирилгани сабаб бўлган. Оловни мустақил ўчириш вақтида хонадоннинг 4 нафар аъзоси куйиш жароҳатини олган ва касалхонага ётқизилган.

Аланга юқори қаватнинг балконига ўтган. Ушбу хонадондан 3 киши ўт ўчирувчилар томонидан қутқариб олинган.

Соат 20:13 да тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин тўлиқ бартараф этилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг